• 23 ноябрь GMT +05:00
  • 8085.11
  • 9487.07
Бухоролик фуқаронинг уйидан бир хум танга топилди
11.09.2017 14:52:25
4067 Ўзбекистон

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги Саидкент қишлоғида яшовчи Эркин Мўминов ўз уйидан бир кўза танга топди, деб хабар қилади "Ўзбекистон 24".

Хабарда айтилишича, фуқаро янги уй қуриш учун қазилма ишлари олиб бораётган пайтда 1,5 метр чуқурликдан бир кўза кумуш тангалар топиб олади. Ундаги 816 дона кумуш танга ер остида қарийб 7 асрдан буён сақланиб келган.

Эркин Мўминов ушбу қадимий топилмаларни Бухоро давлат бадиий меъморчилик музейига топширган. 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82