• 25 сентябрь GMT +05:00
ФОТО: Мирзиёев рафиқаси билан Қирғизистонда
05.09.2017 17:34:56
3247 Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Қирғизистонга ташриф буюрди.

«Манас» халқаро аэропортида расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўзбекистон Президентини Алмазбек Атамбоев кутиб олди. Икки давлат байроқлари билан безатилган аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

"Кабар" Қирғизистон Миллий ахборот агентлиги ушбу кутиб олиш маросимидан фотожамланма ҳавола этди:

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82