• 25 сентябрь GMT +05:00
Лола Каримованинг продюсерлик иши яна мукофотланди
04.09.2017 16:43:30
1166 Ўзбекистон

Халқаро Венеция кинофестивалида ўрта асрлар буюк алломаси ва мутафаккири Мирзо Улуғбекнинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи "Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон" фильми “Энг яхши хорижий ҳужжатли фильм” номинациясида нуфузли "Кино" мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда Лола Каримова-Тиллаева ўз ижтимоий саҳифасида маълум қилган.
Фильм продюсерлари - Лола Каримова-Тилляева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Тилляев, режиссёр - Баҳодир Юлдошев. Ушбу кинолента шу йилнинг июль ойида Италиянинг Искья оролида бўлиб ўтган кинофестивальда ҳам энг яхши ҳужжатли фильм сифатида ғолиб бўлган эди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82