• 23 ноябрь GMT +05:00
  • 8085.11
  • 9487.07
Мираброр Усмонов: "Мендан ҳеч нарса кутманглар, деган эдим"
12.09.2017 15:26:51
4620 Ўзбекистон

Ўзбекистон футбол федерацияси собиқ президенти Мираброр Усмонов ЎФФ ҳисобот-конференциясида сўзга чиқди, деб ёзади uff.uz.
Мираброр Усмонов маърузасида Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқишга ваъда бермаганлигини айтган.

 

"Мен 2006 йилда келганимда айтган эдим: "Мендан ҳеч нарса кутманглар. Мендан жаҳон чемпионатига олиб чиқишни сўраманглар. Буни ваъда бера олмайман. Саккиз, ўн йилдан сўнг жаҳон чемпионатига чиқиб, нимадир кўрсатишимиз мумкин. Бизда пойдевор йўқ", деган эдим", деган у.

Усмонов ЎФФнинг янги раҳбариятига омад тилаш баробарида, танқидлар ҳақида ўз фикрини билдирган.

 

"Мана ҳозир ЎФФга янги раҳбар сайланди. Уларга катта омад тилайман. Дуо қиламиз, ўз олдига қўйилган мақсадга эришсин. Янги раҳбариятга маслаҳатим — ҳеч қачон танқиддан қочманглар. Ишламаган одамни биров эсга ҳам олмайди, танқид ҳам қилмайди.

 

Аммо танқид ҳам ҳар хил бўлади. Юзта танқид бўлса, шундан 20 таси тўғри бўлади. Мана шу ерда журналистларимиз ҳам ўтирибди. Улар вақтида бизни тергаб туришди, ўз фикрларини беришди. Биз уларга эътибор бердик. Демак спортнинг ривожланишида журналистлар ва мухлисларнинг ҳам катта хизмати бор. Шунинг учун танқид яхши нарса. Ундан қочмаслик ва унга эътибор бериш керак", деган Усмонов.

 

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон Футбол Федерациясининг ҳисобот ва сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда шу кунга қадар Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси Раиси ўринбосари ва "Пахтакор" клуби вице-президенти лавозимида ишлаб келган Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги президенти сифатида эълон қилинди.
 

 


 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82