• 25 сентябрь GMT +05:00
Тошкентдаги мактабда фаррош ва кутубхоначилар дарс ўтмоқда
04.09.2017 17:35:15
2009 Ўзбекистон

Тошкентдаги мактабларнинг бирида фаррош ва кутубхоначилар ўқувчиларга дарс ўтмоқда. Айнан шу масала юзасидан ушбу мактаб ўқувчиларининг ота-оналари президент Мирзиёев номига хат йўллашган. Бу ҳақда nuz.uz интернет сайти хабар бермоқда.

Номада ота-оналар шу вақтгача мактабда юқори малакали ўқитувчилар дарс бериб келгани, аммо сўнгги вақтларда улар ёппасига ариза ёзиб ўз хоҳиши билан ишдан бўшаётганларини баён этганлар. Бунинг оқибатида бўш қолган ўқувчларга мактаб фарроши ва  кутубхоначиси дарс бермоқда.

 “Ўқитувчиларнинг оммавий иш ташлашлари оқибатида, ўқув йилининг ўртасида дарслар тўхтаб қолди”- деб ёзади ота оналар. “Оқибатда, фарзандларимиз ошхона ва бўш синфларда дарс вақтини ўтказдилар ва ҳеч қандай билимга эга бўлмадилар. Бошланғич синфларни  ёлғиз қолдирмаслик учун юқори синф ўқувчилари ёки фаррош баъзида ота-оналар улар билан синфда ўтириб туришга мажбур бўлган. ”

Қаровсиз қолган ўқувчилар мактаб ҳудудини тарк этишгача борганлар.

Бугунга келиб 80-мактабнинг деярли барча ўқитувчилари бўшаш учун ариза ёзганлар. Оқибатда мактаб бу йилги ўқув йилига умуман тайёр эмаслиги маълум бўлди.

Мактаб ўқувчиларининг ота-оналари эса мазкур муаммони ҳал қилишни сўраб мамлакат президенти Мирзиёевга мурожаат этганлар.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82