• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
Лола Каримова Парижда антиқа кўргазмасини намойиш этди
14.09.2017 13:36:18
1691 Ўзбекистон

Иқлим ўзгариши билан боғлиқ бўлган табиий офатларни бугунги кунда бутун дунё бўйлаб кузатишимиз мумкин.
Рўй бераётган фалокатларни сайёрамизга нисбатан масъулиятсиз ҳаракатларимизнинг оқибати эканлигини инсоният учун англаш вақти етди. Ахир ҳеч бир инсон иқлим ўзгаришлари, қурғоқчилик, бўрон ва сув тошқинларини ҳар кунги реаллигимизга айланишини истамайди.
Ҳосил бўлган танг вазиятни яхшилашнинг йўллари мавжуд. Масалан, кундалик ҳаёт тарзимизда табиатни асрашга катта аҳамият бериш, кўлу дарёларни тозалаш, дарахт экиш ишларида иштирок этиш ҳамда атроф муҳитни асраш масалалари ҳақида жамоатчилик хабардорлигини ошириш.
Авваламбор, аянчли оқибатлар муқаррарлигини англаб, масъулиятни теран ҳис этишимиз зарур.
Техноген жараён ҳаётимизда турли қулайликлар яратиши билан бирга инсонларда табиатдан бутунлай узилиш ва унга бефарқ бўлиш учун мойиллик яратади. Бу эса барчамиз учун фожиа билан тугаши мумкин.
Сайёрамиз яралганидан бугунги кунимизга қадар бўлган вақтни бир йил деб фараз қилайлик, шунда биз homo sapiens, яъни онгли одам сифатида Ер юзида атиги 12 дақиқагина мавжуд бўлиб келаётган бўламиз. Ривожланишда бизни анча олдинлаб кетган тамаддунлар узоқ ўтмишда мавжуд бўлганлиги ҳақидаги назариялардан хабардормиз. Бироқ ҳеч бир тараққиёт уларни тамомила йўқ бўлиб кетишдан сақлаб қолаолмади. Иқлим ўзгаришининг машъум оқибатлари муқаррарлигига ишонгимиз келмаса-да, табиатимизни нафақат бугунги авлод, балки келажак авлодлар учун асраб қолишни бурчимиз деб биламиз.
Сув ресурсларини асраш ҳамда иқлим ўзгаришининг ҳалокатли оқибатларидан жамоатчиликни хабардор қилишга бағишлан "Дроплет" номли ЭКО АРТ лойиҳамизни Парижнинг тарихий марказидаги машҳур Monnaie de Paris музейида шу кунларда бўлиб ўтаётган AD INTERIEURS 2017 кўргазмаси доирасида намойиш этиш имкониятидан мамнунмиз.
Рассом Маркос Лютьенс билан ҳамкорликда яратилган мазкур арт-объект томчи кўринишидаги метал конструкциясидан иборат. Инсталляциянинг интерактивлиги шундаки, унда сувнинг товуши, ифори ва тафтини ҳис этиш мумкин. Шунингдек, унда глобал исишнинг таъсири ҳақида маълумот берилади.
Кўргазма Monnaie de Paris музейида 20 сентябргача бўлиб ўтади. (Musée de la Monnaie de Paris; 11, Quai de Conti 75006)
Condé Nast Publications нашриёт уйининг Президенти ва ижрочи директори Хавьер Роматет ва AD (Architectural Digest) Magazine журналининг бош муҳаррири Мари Кальтга ЭКО арт лойиҳамизни қўллаб-қувватлаганлари учун самимий миннатдорлигимни билдираман. AD Magazine журнали томонидан ташкил этилган кўргазмада инсталляциямизнинг кенг француз жамоатчилигига намойиш этилиши глобал исиш масалаларига эътибор жалб қилиш учун яхши имконият бўлди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82