• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
Тошкент Молия Институтининг найранглари
14.09.2017 14:01:25
2751 Ўзбекистон

Блоггер Мирзо Субханов Тошкент Молия Институтининг таклиф этган бўш иш ўринлари борасидаги эълонлари ҳақиқатга қанчалар яқинлиги борасида текширув ўтказди. Натижалар эса қуйидагича:

2017 йил Август ойидаги имтихонлардан «қуруқ» чиққан Тошкент молия институти ўз репертуарига содиқ қолган ҳолда янги саҳна кўринишларини намойиш этмокда!

Бу галги кўзбўямачилик Институтга янги ўкитувчиларни «ишга олиш», аниқроғи «ишга олмаслик» билан боғлиқ.

Гап шундаки, ТМИ томонидан олтинчи сентябр 2017 йил бандликка кўмаклашиш марказининг расмий сайтида «Олий ўқув юрти ўқитувчиси» лавозимига 24 та янги иш ўринлари таклиф этилган. Бу вакансиялар бўйича «Тошкент Оқшоми» газетасида ҳам эълон чиқарилган. Фақатгина «тасодифан» институт расмий сайтида бу бўйича маълумот берилмаган холос.

Вакансияда институтнинг кадрлар бўлими телефони жойлаштирилган. Берилган телефон рақамларига боғланганимизда, қуйидаги жавоб бизни ҳайратга солди: «Бизда дарслар август ойида тақсимланиб бўлинган ва бўш иш ўринлари мавжуд эмас»

Расмий сайтда 24 та янги иш ўрни қаердан пайдо бўлган, деб институт жойлашган ҳудуд Юнусобод бандликка кўмаклашиш  марказига мурожаат этдик. Марказ Тошкент молия институти тўртинчи сентябр 24 та вакансия эълон килганини расмий тасдиқлади ва ҳаттоки бу вакансия бўйича 13 сентябр куни герб муҳрли «ишга йўлланма»ни расмийлаштирди.

Расмийлаштирилган йўлланма билан биз Тошкент молия институтига отландик ва олдинда бизни янги ва янги саргузаштлар кутар эди…

Институтнинг кадрлар бўлимига йўлланмани тақдим этишга ҳаракат қилганимизда:  «Сиз кечикдиз, биз одам олиб бўлдик», деган жавобни олдик.

Ҳолат юзасидан эътироз билдирганимизда кадрлар бўлими Ўкув услубий бошқарма бошлиғига, ўқув услубий бошқарма бошлиғи ўз навбатида Инститтут кенгаш котибиятига, котибият эса кафедра мудирларига, кафедра мудирлари бу эстафетани  яна кадрлар бўлимига йўлладилар.  

Бу ҳолатни назарий ўрганишга ҳаракат қилайлик.

Тошкент молия институти 24 та вакансияни нима учун эълон қилди?

5 йилда бир марта ҳар бир вакант жой қайтадан танлов асосида расмийлаштирилиши керак экан.

Нима учун бу вакансиялар бўйича маълумотлар яширилмокда?

Чунки Иститтут «кўчадан келган»ларни ишга ололмайди. «Бегоналар» институтда бўлаётган коррупция ва бошқа конунбузарликларни ташқарига олиб чиқишидан хавотирда. Шунинг учун янги иш ўринларига номзодлар «содиқ аскарлар» бўлмиш кафедра мудирларига юклатилган. Улар ўзлари ўкитувчилар қабули билан шуғулланади.

Одамларни текинга ким ишга олади ахир?

Муаммони ечими борми?

Олий таълим муассасалардаги ўқитувчи кадрларни ишга олиш ва кадрлар малакасини ошириш буйича Олий таълим вазирлиги шуғулланиши керак.

Вазирлик ўқитувчи кадрларнинг республика бўйича ягона рейтинг тизимини жорий қилиши ва бу рейтингда кадрнинг иш тажрибаси, маълумоти, хорижий тилларни билиши, расмий сертификатлари, илмий салоҳияти ва бошқа кўрсаткичларни инобатга олиниши керак.

Олий таълимдаги кадрларни беш йилда бир эмас балки ҳар йили август ойида хамма Олий ўқув юртлари учун ягона танлов асосида қабул қилишни жорий этиш зарур. Кадрлар рейтингидан Университет ва Институтларнинг умумий рейтинги чиқарилиши керак. Рейтинги баланд кадрлар хоҳлаган Олий ўкув юртида ишлашларини таъминлаш ва ўқув юртлари орасида кадрлар алмашинувини жорий этиш мақсадга мувофиқ.

Ҳаттоки Тошкентдаги машҳур Westminster халқаро университети танлов орқали ишга кабул қилинишини алоҳида айтиб ўтиш керак.

Хурматли саньат ишқибозлари!

 Тошкент молия институти театр жамоаси кўрсатаётган тамошаларга марҳамат!

Мирзо Субханов

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82