• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
Бир кеча-кундузда қирғиз-ўзбек чегарасидаги ЎНПдан 5 мингдан ортиқ киши ўтди
15.09.2017 11:59:29
1857 Ўзбекистон

«Дўстлик»  («Достук») Ўтиш Назорат пунктидан бир кунда – 12 сентябрь куни — 5 мингдан ортиқ киши ўтди. Шунингдек, ҚР ҳудудидан Ўзбекистонга ва Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтган 300 та  автомобил рўйхатга олинди. Бу борадаги рақамларни БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси халқаро мувоффиқлаштирувчиси  Юсуф Қурбонов журналистларга маълум қилди.

Унинг айтишича, 13 сентябрь куни БМТ шофъелигида “Дўстлик” ЎНПда икки мамлакат хуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари учрашди ва жиноятчиликка қарши биргаликда кураш масалаларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, ҚР ва ЎзР ҳамкорлигига ҳисса қўшадиган махсус идора очилди.

Шу каби идорра қирғиз-қозоқ чегарасидаги  “Ақ Жол-Кордай” ЎНП яқинида ҳам очилиши кутилмоқда. БМТ таклифи ва қўллаб-қувватлаши билан  мазкур ЎНПда ҳар икки томондан чегара хизмати зобитларнинг сони оширилди. Юсуф Қурбоновнинг айтишича, уларнинг ҳамкорликдаги фаолияти гиёҳванд моддалар ва одам савдоси, шунингдек коррупцияга қарши курашга қаратилган.

ҚР ва ЎзР ўртасида 14 та ЎНП мавжуд бўлиб, шундан 11 таси автойўлда, қолган 3таси темирйўлда фаолият юритади.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82