• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
Даниел Розенблюм АҚШнинг марказий Осиёдаги манфаати ва Шавкат Мирзиёв сиёсати ҳақида
04.10.2017 09:34:44
1159 Ўзбекистон

АҚШнинг Олма-отадаги (Қозоғистон) консуллиги ташкил этган Go Viral Reporting tour дастури доирасида АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Дэниел Розенблюм билан учрашишга муваффақ бўлдим. АҚШ Давлат департаментида ташкил этилган конференцияда Go Viral дастури иштирокчилари бўлган Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизисондан келган журналистлар қатнашди. Даниел Розенблюм журналистлар саволларига жавоб берар экан, марказий Осиё давлатлари ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди. 

Унинг айтишича АҚШ марказий Осиё давлатларининг янада ривожланиши тарафдори. АҚШ бу давлатлар ўзи мустақил бошқа давлат босими остига тушиб қолмасдан сиёсат юритишидан манфаатдордир. Биз ушбу давлатлар билан диалоглар олиб борамиз, молиявий тавсиялар берамиз. Уларга амал қилиш эса ихтиёрий. 
АҚШ матбуотида марказий Осиё давлатларига нисбатан кўпинча умумий қараш мавжудлигини айтади ва бу улар ҳақида журналистлар тўла маълумотга эга эмасликлари билан боғлиқ дейди у. Бу қарашларни бартараф этишда эса ушбу давлатдаги элчихоналарнинг ўрни катта эканлигини айтиб ўтди. 

Розенблюм Ўзбекистоннинг марказий Осиё давлатлари орасида тутган ўрни ва президент Шавкат Мирзиёев ҳақида ҳам ўз фикрларини билдирди.
“Ўзбекистоннинг марказий Осиёдаги ўрни жуда мухим. У марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган, бешта давлат билан чегарадош. Унинг ён қўшнилари билан муносабатларини яхшилаши чегараларни очишини қўллаб қувватлаймиз. БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, суҳбат қуришга муваффақ бўлдим. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида ён қўшни давлатлар билан чегаралар очилиб, муносабатлар мустаҳкамланаётганини айтиб ўтди. Буни биз амалда ҳам кузатмоқдамиз. Бу эса ижобий ҳолатдир” – деди у.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82