• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
Истамбулда фоҳишалик ва савдогарликни ҳам ўрнига қўяётган ўзимизнинг аёллар
11.10.2017 00:46:56
2769 Ўзбекистон

“Туркияга хавас қилиб ишлагани кетганим йўқ. Хаёт мажбур қилди”, дейди Истамбулнинг Отатурк аэропортида учратган суҳбатдошим. Аэропортнинг кутиш залида зерикиб ўтириб, Тошкентга учаётган аёл билан суҳбатлашиб, кетдик. Ёши ўттизлар атрофида бўлган аёл қандай тақдир уни Истамбулга етаклаб борганини сўзлаб берди. Тошкентга учиш кутиш зали одамлар билан гавжум бўлиб, шовқинли ҳам эди. Шу вақт  Икки қўлида юк билан ёнимизга бир ёш аёл яқинлашди ва “Юкларингиз кўп эмасга ўхшайди, мени сотишга олган молларим анча. Тирикчилик, илтимос шугина юкларимни олиб ўтиб бера оласизларми?”, дея иккимизга зил-замбил халтасини тутқазди. Қаршилигимизга қарамасдан ялиниб, ёлвориб молларини бизга тақсимлаб берди. Тирикчилик начора, деб аёлни илтимосига рози бўлдик. Очиғи шунча юкни қўрқмасдан олганига ҳайрон қолдим. Аёл узоқлашгач яна суҳбатимизни давом эттирдик.

“Биз иккимиз севишиб турмуш қурган эдик. 7 йил бирга яшадик. Тақдир экан, хўжайним автоҳалокатга учраб вафот этди. Бироз ўтмай отамдан ҳам айрилдим. Учта бола билан мўлтираб қолавердим. Ёш турмушга чиққаним учун қўлимда на бир хунарим ва на бир дипломим бор. Аввалига  тушкунликка тушиб қолгандим. ОДамларнинг гап сўзидан қўрқиб кўчага чиқмай фақатгина икки укамнинг ёрдами, рўзғори билан кун кўрдик. Одамлар гап сўзидан эрсиз бева хоти қаерда юрипти, деб ғийбат қилишидан хавфсираб хатто нон олгани ҳам кўчага чиқмасдим. Кейин бу ахволда укаларим қўлига қараб ўтириш қийинлик  қилди. Туркияда ишлайдиган дугонам таклифи билан Истамбулга кетадиган бўлдим. Онам ҳам қаршилик қилмади. Нима қилай ўзимизда уч гўдакни боқишга арзигулик маош берадиган иш топишнинг иложи бўлмаса. Ўзимнинг фарзандларимни кўзида ёш билан қолдириб, Истамбулда бегонинг фарзандига энагалик қилдим. Ойига 800 доллар маош олардим. Еб ичишим, бошпанам текин. Гоҳ, гоҳида бекам фарзандларимга совға ҳам бериб турарди. Одамлар мени эрсиз қолиб четга ликиллаб чиқиб кетди, дея гап сўз қилишни биладилар. Аммо, айтинг мени уч гўдагимни қорнини тўйғазишга улар ёрдам берармиди. Дипломсиз уларни боқадиган иш  топа олмасам. Дипломлилар ҳам оиласини бисёр қилиб қўяётгани йўқ-ку.

Суҳбатимз орасида ҳалиги аёл қўлида яна икки ҳалта билан бошқа йўловчилар олдида мулзам бўлаётганини кўрдим. Бизга топширган нарсалари хозирда қўлида ушлаб турган халталар одида ҳеч гап эмасди. У бизга қўллаган ночор аёл образига кириб яна халтасини бир турк ва ўзбек йигитига топширди. Улар ҳам “бечора” савдогор аёлга раҳм қилишди. Бироз ўтиб самолётга ҳам чиқдик. Аёл билан ўриндиқларимиз ёнма-ён экан. Яна суҳбатимизни давом эттирдик. Биласизми менга қолса бегонани боласини эркалаб қотта қилгандан ўз болаларим ёнида бўлганим авфзал эмасми. Қани энди ўзимизда етарли пул топа олсам. Ёмон иш қилмаётган бўлсам ўз ризқимни топиб юрибманда. Аммо, биласизми Истамбулнинг оқсарой деган жойида бизнинг аёллар фоҳишалик билан ҳам шуғулланиб юришипти. Бекам Анталияга дам олгани кетганда. Ижарада турувчи икки аёл билан бирга туришга мажбур бўлдим. Улар доим кеч кириши билан биз (темизлик) тозалаш ишида ишлаймиз, бизни хизмат кечаси бўлади, дея ясан-тусан қилиб чиқиб кетишарди .Мен содда аввал уларга ишондим. Кейин билсам бор йўғи 60-80 лирага улар ўзини сотар экан. Истамбулда бошқа иш топишнинг ҳам имкони борлиги бўла туриб уларнинг бу иш билан шуғуланишидан очиғи нафратландим. Улар билан ижарага туришдан ҳам воз кечдим. Билишимча оқсаройда бир неча ўзимизнинг аёллар фоҳишалик билан шуғулланар экан. Улар билан гаплашсам ҳаёт мажбур қилди, қийналдим дейди. Мана мен ҳам қийналиб юрибман аммо, бу ишга бораётганим йўқ-ку. Улар орасида оилалиари ҳам бор. Савдога чиқаётган аёлларни эри билан гаплашиш оҳангини эшитиб ёқа ушлайман. Уларни ҳаммаси шундай эмас, албатта аммо савдо қилиб, йўлга қатнаб, пул топиб “кучайиб” эри билан “овчарка”дек гаплашадиган аёллар ҳам бор. Ўзимизни аёлларни бу аҳвода кўриб, тўғриси уялдим, ачиндим. Эътиқодли пок йўлга юриб тирикчилик қилаётганларни ҳам гувоҳи бўлдим. Ҳар ҳил одамлар борда. Мана бир йилдан ошиқ вақт ишлаб уйга қайтаяпман. Фарзандларимни соғиндим. Қачон яна Истамбулга қайтаман билмадим. Аммо, буёғига болаларимни қандай боқиш ҳақида ҳали ўйлаб кўрмадим.” Ҳамроҳим билан суҳбатимиз якунига етгач Самолёт Тошкентга ҳам келиб қўнди. Багажларни олиш залида қий-чув бошланди. Ҳалиги маҳоратли актриса бўлган савдогар аёл топпширган халталарини шанғиллаб бирма-бир йиғиб юрарди. У юк аравасини уюм-уюм халта ва чемодонлар билан тўлдириб, деклорация текшируви хизматига қараб кетди. Текиширув жойида унга ўхшаш аравани тўлдирган савдогар аёллар анчагина эди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82