• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
МИБ ўзи беайбми у ерда ҳам коррупция кузатилмоқдами?
12.10.2017 11:10:08
1540 Ўзбекистон

Фуқаролар томонидан Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилиши ва баъзида ҳаттоки уларга нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Бу бўйича ОАВда кўплаб мақолалалар эълон қилинди:

Қарздор фуқаролар МИБ ходимларига тан жароҳати етказди

Қорақалпоғистонда Мажбурий ижро бюроси ходимини урган фуқаро қамоққа олинди 

Она тили ва адабиёти ўқитувчиси МИБ ходимига тан жароҳати етказди 
ва бошқалар

Лекин, МИБ ходимларининг ҳаммаси ҳам юқорида кўрсатилган каби беайбми?

Кўп йиллар давомида Адлия вазирлиги тизимида фаолият олиб борган Суд қарорларини ижро этиш Департаменти ўз ваколатларини бажара олмаганлиги ва тизим ходимларининг коррупция ва бошқа қонун бузилишларига йўл қўйганлиги учун бу тизимни сақлаб қолишга имкон бермади. Департамент тугатилиб Бош прокуратура қошида Мажбурий Ижро Бюроси ташкил этилди.

МИБ Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 30 майдагиПҚ-3016 сонли қарори билан ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратходжаевнинг 2017 йил 29 июнда «Халқ Сўзи» газетасига берган расмий маълумотига кўра тугатилган Суд Департаменти томонидан 2016 йилда Суд ҳамда бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси атиги 45 фоизга бажарилганлиги ва Департаментининг 36 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилганлиги маълум бўлди. 

Тугатилган Суд Департаменти ходимларининг бир қисми янги тузилган МИБ тизимига ишга ўтди.

Самарқанд тумани МИБ бўлими фаолияти билан қизиққанимизда анчагина камчилик ва муаммолар борлигига гувоҳ бўлдик.

Хусусан:

Истеъмолчининг электр энергиядан олти млн сўм қарзи бор деб иддао қилган МИБ ходими, шу куннинг ўзида уни электр энергия тармоғидан узганлиги аниқланди. Қонунчилик бўйича Давлат ижрочиси тўлаш учун истеъмолчига камида 5(беш) кун мухлат беришга мажбур эканлиги МИБ марказий аппарати томонидан маълум қилинди. Истеъмолчининг фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига ёзган шикоятидан сўнг электр энергиядан ноқонуний узилганлиги аниқланди ва электр энергия тармоғига қайта уланди. Айбсиз айбдор икки ҳафта электр энергиясиз туришга мажбур бўлди.

Лекин нима учундир айбдор МИБ ходимига нисбатан кўрилган чора тўғрисида маълумот йўқ.

Икки йилдан ортиқ вақт давомида систематик тарзда алимент тўламай келган отанинг Суднинг хорижга чиқиш таъқиқини бекор қилишда туман МИБ ходими ёрдам берганлиги аниқланди ва Самарқанд туман маъмурий Суди чиқарган қарор вилоят суди томонидан аппеляция тартибида бекор қилинди.

Лекин, яна айбдор МИБ ходимига нисбатан кўрилган чора тўғрисида маълумот йўқ.

Ҳайдовчилик камарини тақмаганлик учун 30 минг сўм жаримани вақтида тўламаганлиги ва бир ойдан сўнг МИБ Самарқанд тумани бўлимига ижро учун келган. Жарима устига туман МИБ бўлими мулозими кўшимча яна бир ЭИҲ миқдорида яъни 150 минг сўм маъмурий жарима тўлашни талаб қилганлиги маълум бўлди. МИБ ходими томонидан талаб қилинган қўшимча 150 минг сўм тўлангандан сўнг тузилган жарима тўғрисида қарор мавжуд эмаслиги аниқланди. Бу ҳолат коррупцияга мисол бўлиши мумкинлигини ҳаттоки МИБ марказий аппарати тасдиқлади.

Қонунчилик бўйича МИБ тизимида бир ЭИХ микдорида яънеи 150 минг сўмлик жарима умуман мавжуд эмас. Жарималар ЭИХнинг 5 дан 10 бараваригача белгиланган ва жарима қўллашнинг ҳам белгиланган тартиби бор.

Лекин, яна айбдор МИБ ходимига нисбатан кўрилган чора тўғрисида маълумот йўқ.

Фактлардан назарий таҳлилга ўтсак.

МИБ тизимида коррупция ҳолатининг пайдо бўлишига сабабчи омиллар борми?

Ҳа, бор!

Биринчи навбатда бу - тизимдаги қарздорлик ва жарималарни тўлашда Ягона электрон тўлов тизимининг йўқлиги.

Иккинчидан, биз юқорида айтиб ўтган Давлат ижрочилари томонидан қарздорларни кўшимча равишда асосли ва асоссиз маъмурий жаримага тортилаётганлиги.

МИБ ходими қарзни тезрок ундириш мақсадида қарздорни жарима билан «кўркитади». Энг ачинарлиси қарздор томонидан тўланган жаримани мулозим томонидан ўзлаштирилиши мумкин. Бунга сабаб тузилган жарима қарори бланкалари рақамланмаган, ҳимоянланмаган ва улар бўйича катьий ҳисобот олиб борилмайди. Бунда тўланган жарима Давлат бюджетига эмас балки мулозимнинг чўнтагига бориб етиши ҳам мумкин.

Халкаро хуқуқ нормалари бўйича МИБнинг қарздор шахсга нисбатан «Манфаатдор шахс» (Заинтересованное лицо) бўлганлиги учун Суд қарорисиз қўшимча жаримага тортишга ҳам ҳаққи йўқ.

Бу ҳолат мантиққа ҳам тўғри келмайди.

Қарздорликни тўлай олмаётган шахсни яна қарзга ботириш самаралими?

Қарздорнинг тўлаш қобилияти бўлмаган тақдирда қўшимча жаримага тортиш эмас балки ҳак тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш кўпроқ самара беради. Хусусан, уларни пахта теримига, қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш керак токи улар қарздорликни меҳнат билан узсинлар.

P.S. Бу мақола МИБ тизимини танқид қилиш эмас балки бор муаммоларни бартараф этишга ҳаракат, токи одамларнинг бу тизимга ишончи янада кучайсин.

МИБ Низомидан парча:

«Бюрода хизмат қилиш қонунийлик, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш ҳамда уларга риоя этиш, очиқлик, назорат қилиниш ва ҳисобот бериш тамойилларига мувофиқ амалга оширилади».


Мирзо Субханов

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82