• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
Мирзиёев кўрган ва кўрмаган Америка
05.10.2017 09:46:38
9755 Ўзбекистон

10 соат давомида самолётда океанни кечиб ўтиб, булутларни томоша қилган ҳолда нонушта қилиб ниҳоят АҚШга ҳам етиб келдим. Жорж Вашингтондан қолган АҚШни кўриш учун бунча зерикарли оғир йўлни босиб ўтиш арзийди.

Фоторепортажни Нью Йоркдан бошласак...

Нью Йоркнинг кўчалари, одамлари ва хатто хиди ҳам турлича. Бу шаҳарнинг кўчаларида қимматбаҳо атирлар ифоридан тортиб, кўкнорининг хидини ҳам сезиш мумкин.

 

Нью Йоркда кўчада қўшиқ куйлаб пул топиш учун ҳам лицензия олиш керак экан. Бу фикрни Нью- Йорклик “бизда “гадой”лар ҳам солиқ тўлайди”, деб таърифлади.

 Нью Йоркда бугун кеча ва тарихни эслатувчи бинолар қад ростлаган. Масалан, мана бу бинони эгаси сотишни истамагани сабабли, у икта йирик осмонўпар иншоотлар орасида тарихдан кичик намуна сифатида қолиб кетган.

Ўша машҳур кўприк. Бруклин ва Манхэттенни бирлаштириб турувчи кўприк қурилганда уни -  омонат, оғир юкни кўтара олмайди, деб гап-сўз чиқаришган экан. Аммо, мана 100 йилдан ошибдики Бруклик кўприги мардонавор қад ростлаб турибди.


Нью Йоркнинг йирик кутубхонаси ёнида ҳаво салқин бўлишига қарамасдан бир гуруҳ аёллар бу йигитни “ечинтириб” суратини чизишмоқда.


Эдуард Стекль ҳайкали. Барон Эдуард Стекл Россиядан Аляскани сотиб олган. У бу уддабуронлиги эвазига маломатга қолган уни аввалига роса танқид қилишган,кейинчалик эса Эдуардни ёдгорлик билан сийлашган. Унинг ҳайкали Манхэттенда авлодларига жимгина боқиб турипти

Central Park, ҳаёт қайнаётган шаҳар ўртасидаги сокин сайлгоҳ. Мадагаскар мультфилми қаҳрамонлари шу сайлгоҳ ҳайвонот боғидан қочиб кетишганди.

Сайлгоҳда (массаж) уқалаш муолажаси ҳам бор. Хитойликлар шу ерда ҳам бизнес қилишмоқда..

 Empire State building’ дан Нью йорк кафтдек номоён бўлади.

Ҳа, бинолар баландлигидан худди булутларга осилиб турганга ўхшайди.  

Йўқлик сари оқаётган сув... 11-сентябрда қулаган икки эгизак бинолар ўрнига қурилган ёдгорлик.

Нью йоркда йўл четида эркин ён бошлаб ётган гадойларни ҳар бурчакда учратиш мумкин, бироқ уларни суратини жойлашни маьқул кўрмадим.

Хозирча шу, фотосаёҳат давом этади. Кейинги бекат Техас. Техасда албатта, этик ва шляпа кийган кавбойларни учратганим йўқ, аммо ҳикоя қилишга арзийдиган қизиқ сурат ва маълумотлар талайгина. 

Бу саёҳат АҚШнинг Олма-отадаги консуллигининг Go Viral reporting tour дастури доирасида амалга оширилди. Яратиб берилган имконият учун консулликка миннатдорчилик билдириб қоламан. 

Анора Содиқова


 

 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82