• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
Назарбоев чегарадаги ҳамма чекловларни бекор қилиш топшириғини берди
12.10.2017 11:37:36
811 Ўзбекистон

Тарқатилган хабарларга қараганда, Қозоғистон томони Қирғизистон билан чегарадаги “Кордай” ўтиш пунктида назоратни кучайтирган. Гувоҳлар НЎПда узундан-узоқ навбатлар пайдо бўлгани ҳақида ижтимоий тармоқларга ёзмоқда. Журналист Марат Толомуш уулунинг хабар қилишича, бир неча юз киши навбатда турибди.

— Қозоғистон томони чегарадан ўтишни мураккаблаштирди. Текширувлар кучайтирилди. Уч соатдан бери машиналар ўтмаяпти. Бу ерда турган одамларнинг сўзларига қараганда, уч соатдан бери навбатда туришибди. Чегарачилар тушунтириш бермаяпти. Фақат чегарадан ўтиш қоидалари мураккаблашганини айтишмоқда.

Қозоғистон томони “Кордай” деб атовчи Қирғизистондаги «Ақ жол» НЎПи Бишекдан 25 километр узоқликда жойлашган бўлиб икки мамлакат ўртасидаги асосий ўтиш пунктларидан бири ҳисобланади.

Қирғизистон давлат чегара хизмати матбуот котиби Салқин Абдиқариеванинг тасдиқлашича, чегаранинг қозоқ томонидан ўтишда мураккабликлар кузатилмоқда, аммо сабаблари аниқ эмас:

— Мен 10 октябрь куни боғландим. Чегарачиларимиз биз томонда ҳеч қандай навбат йўқлигини айтишди. Уларнинг маълум қилишича, Қозоғистондан келувчилар қозоқ томонидан узоқ текширилмоқда экан. Ҳатто машиналар ҳам текширилмоқда. Қозоғистон томонинг фуқороларимизга айтишича, уларда кучайтирилган текширув кетаётган экан. Бироқ Қозоғистон томони бизни кучайтирилган режим ҳақида расман хабардор қилмади. Бу уларнинг ҳуқуқи. Улар бизни огоҳлантирмасдан ёки огоҳлантирган холда кучайтирилган режимни жорий қилишлари мумкин. Улар бизни расман огоҳлантиришмаган экан, биз бошқа давлатлар чегарчиларнинг ҳатти-харакатлари борасида изоҳ бера олмаймиз. Қирғизистон томонидан бирор бир чеклов, бирор бир қаршиликлар йўқ.

«Кордай» Назороат-Ўтиш пункти орқали бир кунда 25 минг киши ва икки мингга яқин машина ўтади. Ёзги мавсум вақтида чегарадан ўтувчилар сони бир неча ўн минг кишига ошади.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82