• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
Самарқандда маданий мерос обьекти бузилиб, кўп қаватли уй қурилиши кутилмоқда
26.09.2017 12:22:44
1013 Ўзбекистон
 
Сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг маданий мерос объектларига нисбатан  сезиларли даражада зарар етказиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Бунинг сабабларидан бири - баъзи маҳаллий ҳокимият органлирининг ўз иш фаолиятига этиборсизлигидадир, деб ёзади блоггер Мирзо Субханов.
 
Самарқанд шаҳри марказидаги Мирзо Улуғбек кўчаси 47- уйда жойлашган Самарқанд Қоракўлчилик илмий-тадқиқот институти биноси бузилиши мумкин!
 
Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармасининг расмий маълумотига кўра Самарқанд шаҳри М.Улуғбек 47-уйда жойлашган Самарқанд Қоракўлчилик илмий-тадқиқот институти биноси Ўзбекистон маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган ва ЮНЕСКОнинг ҳимоясида.
Бу маданий мерос объекти ҳозирда хусисийлаштирилганлиги ва унинг ҳудудида кўп қаватли уй-жой қурилиши тўғрисида маълумот бор.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бош архитектори билан телефон орқали боғланганимизда, институт ҳудудидаги кўп қаватли уй-жой қурилиши бўйича ҳоким қарори чиққанлиги ва АПЗ (архитектура топшириқ режаси) тасдиқланганлигини маълум қилинди. Қоракулчилик институти атрофида яшаётган аҳоли ҳам қурилиш ишлири бошлаб юборилганлигини тасдиқлади.
Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бош бошқармасининг Самарқанд вилоят бўлими бошлиғи Набераеванинг берган маълумотига кўра Қоракўлчилик институти ҳудудидаги қурилиш бўйича бошқарма билан келишилмаган. Бундан ташқари Институт ва унга туташган бошқа ҳудудлар ЮНЕСКО ҳимоясида экан ва ҳар қандай қурилиш ишлари бошқарманинг рухсатисиз олиб борилиши мумкин эмас. Ҳудудда кўп қаватли уй-жой қурилиши эса қатьиян таъқиқланган экан.
Самарқанд шахрининг сайёҳлик салоҳиятини кўтариш, сайёҳларни жалб қилувчи объектлар ва хизматларнинг сони ва сифатини кўтариш ўрнига маданий ва таърихий объектларга зарар етказган ҳолда кўп қаватли уй-жой қурилаётганлиги жуда ачинарли ҳол.
Кўп қаватли уй-жойлар шаҳарнинг ажратилган ахоли истиқомат қилувчи ҳудудда қурилиши ва унинг атрофида белгиланган тартибда мактаб, болалар боғчаси, болалар майдончаси, тиббиёт муассасаси ва бошқа ижтимоий инфратузилма бўлиши керак. 
Шаҳарда қаровсиз ётган шунча бинолар бўла туриб, маданий мерос объектининг бузилишини қайдай изоҳлаш мумкин?!
 
Максадимиз: Биздан озод ва обод ватан қолсин! (И.Каримов)
Ҳолат юзасидан тегишли давлат органларидан изоҳ кутиб қоламиз.
 
Маданий ва таърихий объектларимизга бефарқ бўлмайлик!
 
Мирзо Субханов

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82