• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
Собиқ прокурор ИИВ вазири этиб тайинланди
04.09.2017 16:56:16
3000 Ўзбекистон

Абдусалом Азизов – Ўзбекистон Ички ишлар вазири лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазири этиб Пўлат Раззакович Бобожонов тайинланди, деб хабар қилинди Ўзбекистон президенти расмий сайтида.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги ПФ-5183-сон фармонига мувофиқ Пўлат Раззақович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимига тасдиқланди", — дейилади хабарда.

Маҳаллий ОАВларда берилаётган маълумотларга кўра, Пўлат Бобожонов 1961 йилда таваллуд топган, 2012 йилдан буён Хоразм вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган, 2011 йилгача маълум муддат ҳоким ўринбосари вазифасини бажарган. Бунга қадар эса Бухоро вилояти прокурори лавозимида фаолият юритган.

2006-2011 йилларда Жиззах вилояти прокурори вазифасини бажарган.

2005-2006 йилларда Бош прокуратура қошидаги молиявий ва валютага оид жиноятлар Департаментида раҳбарлик қилган. 2000-2005 йилларда — Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари вазифасида ишлаган.



 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82