• 23 октябрь GMT +05:00
  • 8058.77
  • 9515.80
Зангиотада фуқаро 240 туп дарахтни ўзбошимчалик билан кесиб ташлади
15.09.2017 14:01:05
1440 Ўзбекистон

Тошкент вилояти Зангиота туманида дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолати бўйича Б.Сойибназаровга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар қилади вилоят прокуратураси матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилишича,Тошкент туманида яшовчи Б.Сойибназаров (1978 й.т.) Зангиота тумани “Дархон” маҳалласидаги (собиқ Дендропарк ҳудуди) 240 туп турли хилдаги манзарали дарахтларни ноқонуний тарзда кесиб олиб кетиб, ўсимлик дунёсига жиддий зиён келтирган.

Б.Сойибназаров томонидан етказилган моддий зарар миқдори 300 млн сўмдан ошиқ баҳоланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (экинзор, ўрмон ва бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ва уларни нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда.

Жиноят иши тергови назоратга олинган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82