• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Фейсбукда оқсаётган депутатлар ёки Олий мажлисдаги селфидан ресторангача..
08.11.2017 23:27:44
8481 Ўзбекистон

“Сиёсий партияларнинг фаолиятини велосипед учишга қиёслаш мумкин. Тепкиларни босишдан тўхтасанг, йиқиласан. Ҳокимиятга интилмаган партия – сиёсий партия эмас. “

Ушбу сўзлар Олий Мажлис депутати Алишер Хамраевнинг фейсбукдаги саҳифасидан олинди. Ҳа, депутатимиз қиёслаганидек тепкиларни босмаётган ҳалқ вакили велосипеддан йиқилиб тушиши ҳеч гап эмас. Велосипед тепкиларини ким қандай тезликда босиб бораётганини эса бугунги кунда Ўзбекистонда энг оммалашган фейсбук тармоғида ҳам кузатиш мумкин. Ахир, шахсан президент депутатлардан ижтимоий тармоқларда фаол бўлиб ҳалққа янаям яқинроқ бўлишларини талаб этмоқда. Қолаверса, “Халқ билан мулоқот” йили якунига ҳам етиб қолди. Шу сабабли Олий Мажлиснинг 135 нафар депутати фейсбук тармоғида қанчалар фаоллигини ва ҳалққа яқинлигини текшириб кўришни лозим топдик. 135 нафар вакилларимизни бироз зерикарли саҳифалари билан танишиш осон кечмади бироқ, аниқлик учун уларни барига дўстлик таклиф этиб текширишга мажбур бўлдик.

Олий Мажлис депутатлари ижтимоий тармоқларда селфи қўйиб қайси ресторанда таомланганларини-ю, қаерда мажлисда бўлганларини яқинлари билан бўлишиб туришмайди. Аслида кўпгина депутатларимиз фейсбук ижтимоий тармоғида номигагина рўйҳатдан ўтганлар тармоқдаги долзарб муаммоларга камдан-кам фикр билдирадилар. Балки, буни вақтлари етишмаслиги билан изоҳлашар лекин, мисол учун Дональд Трамп ҳам твиттерда фаол ҳар ҳолда у ҳам бекорчи одам эмас.

Аксарият  (110 нафар) Олий мажлис депутатларининг фейсбукдаги саҳифалари янги. Яна шунча қонун чиқарувчи палата вакилларининг тармоқдаги дўстлари 500 нафарга ҳам етмайди.

 Минг нафардан ортиқ дўстларга эга депутлар 10 кишини ташкил этади. 

 Буни қарангки фейбукда бор йўғи 2 нафар дўстга эга 5 нафар депутатларимиз ҳам бор. Бундан келиб чиқиб ҳулоса қилиш мумкинки айрим депутатлар фейсбукда саҳифа очишни ҳам “очилдими, очилди” қабилида қилганлар. Уни яна юритиш кераклигидан хабарлари йўқ чоғи. Улар асосан  партия саҳифаларидаги ва сайтларидаги янгиликларни бўлишиш билан чекланиб қолмоқдалар.

Нисбатан фаол ва партия янгиликларидан ташқари шахсий фикр жойлайдиган депутатлар сони 20 нафарга ҳам етмайди. Улардан Шуҳрат Якубов, Бурхонов Акмал, Азамат Пардаевни келтириш мумкин.

Айрим Шухрат Полвонов, Эшназаров Тўлқин, Зулайҳо Акромова  ва Зафар Султонов ва бошқа ўнга яқин депутатлар номигагина профил очиб қўйганлар.

Депутатлар орасида 5 кишигина Олий Мажлисдан селфи жойлаганлар.

Нисбатан фаол деб атаган депутатларимиз саҳифаларида пахта даласида теримчиларни тақдирлатган ва тадбирларда китоб тарқатаётган суратлари бор.

Иброҳим Хожиев
Иброҳим Ходжиев

Депуатлар орасида фаол ва доим, ўз шахсий фикрлари билан бўлишиб турувчи Тўлқинжон Каримов, Шухрат Тўхтабаев, Баҳром Ниёзматов, Расул Кушербаев, Қодир Жўраевни тан олиш мумкин. Расул Кушербаевнинг саҳифасида унга нисбатан одамларнинг мурожаатлари ҳам бор.

Расул Кушербаев
Расул Кушербаев

Куни кеча Нью-йоркда содир бўлган воқеага нисбатан ҳам депутатлар ўз фикр мулоҳазаларини билдирмаганлар.

Агар депутатларни ижтимоий тармоқдан узоқликларини ёш билан боғлиқ десак хато қиламиз. Чунки, нисбатан фаол бўлган депутатлар  28- 65 ёшгача.

Бу билан биз депутатларни ишламаяпти демоқчи эмасмиз. Биз уларнинг айнан хозирда жамиятимизни кўпгина муаммолари ва янгиликлари кенг муҳокама қилинаётган фейсбук тармоғида қанчалик фаол  эканликларига баҳо беряпмиз ҳалос. Қонунчилик палатаси вакиллари саҳифаларидан аслида, партия мажлисларидаги суратлардан бошқа маълумотлар ҳам кутмаган ҳам эдик. Биз улардан яна ҳам ҳалққа яқинроқ бўлишларини шахсий фикр мулоҳазалар ва муносабатлар билан ҳам тармоқда бўлишиб туришларини истаган эдик. Агар шундай қилишмаса саҳифа очишдан мақсад нима?

Халқ ўз овоз берган депутатларининг ҳар кунига, шахсий ҳаёти-ю иш фаолиятига ҳам қизиқади. Депутатларни машинаси нечта, маъшуқаси борми? Ҳуллас, халқ улар ҳақида кўп маълумотларни билиш ҳуқуқига эга. Халқ вакиллари Ўзбекистон "электрон ҳукумат"ни жорий этаётганини мажлисларда баралла гапираяптиларми демак, ижтимоий тармоқда фаоллашишлари шарт. 

 Юқорида депутат ўз саҳифасида ёзганидек, тепкиларни босмасангиз йиқилиб тушишингиз ҳеч гап эмас. Бизга йиқиладиган депутатлар керакми?

Ушбу материал Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамда  ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги  лойиҳалар координатори томонидан ўтказилган тренинг асосида тайёрланган бўлиб, келгусида сизни яна депутатлар фаолияти билан боғлиқ маълумотлар билан таништириб борамиз.

Анора Содиқова

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82