• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Кўп қаватли уйда: ““духобка” ёқиб уй иситамиз, ошхонада чўмиламиз...”
16.11.2017 11:29:17
17524 Ўзбекистон

Бир неча кун аввал Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри, Красногорск қўрғони ахолисидан бизга видеорепортаж жўнатилди. Бизга маълум бўлишича Красногорск қўрғони ахолисининг 45-50 фоизи кўп қаватли уйларда истиқомат қилади. Мазкур уйларда эса яшаш шароити ачинарли ахволда. Ўн бир йилдан бери иссиқ сув ва иситиш тизими йўқ. “Кўп қаватли уй шароитида  сувни газ плитасида иситиб, ошхонада газ духобкасини ёқиб, фарзандларимизни чўмилтирамиз.”- дейди қўрғон яшовчиси.

Шунингдек, уйларнинг ертўлалари ҳам талабга жавоб бермайди. Красногорск қўрғонидаги вазиятни қуйидаги видеода тамоша қилишингиз мумкин.

Биз бу видеоматериални Тошкент вилояти, Ангрен сайлов округида сайланган депутат Юнусова Алия Туйгуновнага етказишга харакат қиламиз.

Натижа ва тафсилотлар билан таништириб борамиз. 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82