• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Қозоғистон ғарбида мактаб ўқувчиларининг оммавий заҳарланиши рўй берди
21.11.2017 23:02:01
790 Ўзбекистон

20 ноябрь куни кечқурун Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Оқсой шаҳридаги Бурлин тумани марказий туман касалхонасига шаҳар атрофидаги Қизилтол қишлоғи 7-мактаби 6-синфининг 22 нафар ўқувчиси ётқизилди.

Врачлар лаборатория тадқиқотлари тайёр бўлмаганини рўкач қилиб, ҳозирча заҳарланиш сабабларини айта олмаяптилар. Бу ҳақда ҒҚО соғлиқни сақлаш бошқармасининг раҳбари Қанат Тосекбаев хабар қилди. Тосекбаевнинг сўзларига қараганда, ўқувчилар қорин оғриғи ва қайт қилишдан шикоят қилишган. Болалар заҳарланишни мактаб ошхонасидаи овқатлардан кўришмоқда.

Соғлиқни сақлаш бошқармасининграҳбари бугун эрталаб 17 бола соғлиғининг ҳолати яхшилангани туфайли касалхонадан чиқариб юборилганини айтаяпти. Яна беш нафари касалхонада қолган бўлиб, улар соғлиғининг ҳолати «қониқарли» деб баҳоланаяпти.

ҒҚО жамоатчилик соғлиғини сақлаш бошқармасининг маълумотларига кўра, вилоятда шу йилнинг 10 ойи мобайнида 228 марта ўткир ичак юқумли касалликлари билан касалланиш ҳолати қайд этилган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82