• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
ТОШКЕНТДА РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР ШИФОХОНАСИДАН ҚОЧГАН ФУҚАРОЛАР УШЛАНДИ
21.11.2017 00:13:57
1081 Ўзбекистон

Тезкор тадбир ходимлари Олмазор туманида жойлашган руҳий касалликлар шифохонасидан қочган эркакларни қўлга олди.

20 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ навбатчи қисмига руҳий касалликлар шифонасидан 3 нафар бемор қочгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қочган шахслар:

1. Омонов Шерқул Сафарович, 169-модда 3-қисм (ўғирлик) билан жиноят содир этган;

2. Рашидов Маъруф Маҳмудович, 104-модда 3-қисм (қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят содир этган;

3. Ҳамроев Аҳрор Турсунбоевич, 273-модда 5-қисм (катта миқдорда ноқонуний равишда гиёҳвандлик моддаларини сотиш) билан жиноят содир этган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув натижасида, Рашидов М.М. ва Ҳамроев А.Т. қўлга олинган.

Омонов Шерқул Сафаровичга нисбатан тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82