• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Мирзиёев: қиш-баҳор мавсумида мева-сабзавотлар нархи ошиб кетмаслиги зарур
22.11.2017 00:29:49
822 Ўзбекистон

Ички истеъмол бозорида, айниқса, қиш-баҳор мавсумида нарх-навонинг ошиб кетиши ва танқисликка йўл қўймаслик мақсадида ички бозорга мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш ва уларни экспорт қилиш мувозанатини таъминлаш зарурлигини президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаб ўтди. 

Президент бу ҳақида 20 ноябрь куни бозорларни қиш-баҳор мавсумида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, уларни қайта ишлаш кўламини ошириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ҳўл мева-сабзавотлар экспортини кенгайтириш, шунингдек, полиз ва мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, узум харид қилиш бўйича 2018 йилга мўлжалланган давлат буюртмасини шакллантириш вазифалари ижросига бағишланган йиғилишда айтиб ўтган.

Йиғилишда яна ички истеъмол бозорини қиш-баҳор мавсумида барқарор таъминлаш мақсадида мева-сабзавот маҳсулотларини захирага ғамлаш, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар эҳтиёжини таъминлаш бўйича давлат буюртмаси тизими жорий қилингани айтилади.

Маълум бўлишича Тошкент, Наманган, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш жараёнида тижорат банклари томонидан сусткашликка йўл қўйилган.

Қиш-баҳор мавсумида халқимизнинг арзон маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун ноябрь ойи охирига қадар қўшимча равишда яна 330 минг тонна маҳсулот ғамлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Бу масалада “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси раҳбарияти зиммасига катта масъулият юкланди. Жорий йил октябрь ойида уюшмада амалга оширилган туб ўзгаришлар, унинг таркибига кирувчи ташкилотларга тақдим этилган имтиёз ва преференция бунга кенг имконият яратади. 

Йиғилишда аҳолининг шакар, тухум, балиқ, гўшт ва ёғ каби кундалик зарур маҳсулотларга бўлган талабини қондириш, уларни барқарор нархларда етказиб бериш юзасидан тегишли идоралар масъуллари, барча туман ва вилоят ҳокимларига аниқ топшириқлар берилди. 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82