• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Эйдзи Фурукава: Мирзиёев яккаликдан кечиб, Марказий Осиё бутунлигига интилмоқда
24.11.2017 14:46:36
2685 Ўзбекистон

Япониянинг етакчи нашрларидан бири бўлган «Нихон кэйдзай» газетасида Эйдзи Фурукаванинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсатига бағишланган мақоласи чоп этилди. Мақолада Ўзбекистон ўз дипломатик йўлини ўзгартириши (изоляция) яккаликдан Марказий Осиё бутунлигига қараб кетаётганлиги ҳақида фикр билдирилган.  

Муаллифнинг фикрича Ўзбекистон минтақада қўшнилар билан муносабатни ижобий тарафга ўзгартирмоқда. Бунинг яққол мисоли сифатида 10 ноябрда хавфсизлик масалалари бўйича Самарқандда ўтган конференцияда Шавкат Мирзиёевнинг 5 давлат (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон) раҳбарларига мунтазам учрашувлар ўтказиб туришни таклиф этганини келтириш мумкин. Таклиф 5 давлат раҳбарлари томонидан қўллаб қувватланган ва 2018 йилда уларнинг илк учашуви кутилаётганини ижобий баҳолаган.

Фурукава минтақада рўй бераётган ўзгаришларда Шавкат Мирзиёевнинг ўрнини юқори баҳолаган холда шундай ёзади: “У ўз олдига қўшнилар билан муносабатни мустахкамлаш режасини қўйди. Президент инаугурациясидан кейин дархол Туркманистон ва Қозоғистонга сафар қилди. Сентябрь ойида эса 17 йил ичида илк бора Қирғизистон президенти Атамбаев билан учрашди. Шунингдек, Тожикистон билан муносабатларни тиклади.” Мақолада Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг қуйидаги сўзлари келтирилади: “Чегарадаги муаммолардан тортиб, транспорт инфраструктурасини ривожлантиришда ҳамда хавфсизликни таъминлашда қўшнилар билан ҳамкорлик қилиш бизга жуда зарур. ”

Муаллиф ўз мақоласида Ўзбекистон ташқи сиёсатининг бошқа қирралари ҳақида ҳам тўхталиб ўтган. Мутахассисларнинг фикрича Ўзбекистон иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шароит яратишга интилмоқда. Шунингдек, муаллиф Мирзиёевнинг ташқи валютани либераллаштириш сиёсатини ҳам ижобий баҳолаган.

 Эйдзи Фурукава Шавкат Мирзиёевнинг қўшни давлатлардан ташқари Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси ва АҚШга қилган сафари унинг “кўптамонлама дипломатия” олиб бораётганини билдиради, деб ёзади. Муаллиф мақоласини европалик дипломатнинг қуйидаги фикри билан якунлайди: “Ўзбекистон сиёсатидаги бу ўзгаришлар минатақдаги вазиятга ижобий таъсир қилади.”

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82