• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
ЎЗБЕК ЁЗУВЧИСИ “OPEN EURASIA-2017” ХАЛҚАРО ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИДАН БИРИ БЎЛДИ
24.11.2017 12:22:37
793 Ўзбекистон

Таниқли ўзбек ёзувчиси Исажон Султоннинг «Ҳазрати Хизр изидан» асари «Кичик проза» («Open Eurasia-2017» Gran-pri мукофоти) йўналиши бўйича ғолибларидан бири деб топилди. Буҳақда фестивалнинг расмий интернет сайти хабар тарқатди.

Ғолиблар олтинчи бора ўтказилаётган «Open Eurasian Literature Festival & Book Forum»  фестивалининг тантанали очилиш маросимида эълон қилинди. Очилиш маросим 17 ноябр куни Стокголм шаҳри марказида бўлиб ўтди.

«Open Eurasia-2017»  танловида бу йил дунёнинг 37 мамлакатидан 1100 дан зиёд ижодкор қатнашди. OEBF фестивалининг ҳамда «Open Eurasia» танловининг ташкилотчилари Лондондаги «Eurasian Creative Guild» нотижорат ташкилоти ҳамда «Hertfordshire Press» нашриёт уйи бўлиб, танлов мутасаддилари » Open Eurasia-2017″ бош мукофоти ўлароқ, «Кичик проза» йўналишидаги барча ғолибларнинг асарларини инглиз тилида нашр этишга қарор қилди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82