• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Мирзиёев ҳукуматни "ёшартирмоқчи": қатор раҳбарлар ишдан олинади
29.11.2017 12:17:46
1238 Ўзбекистон

"Мана, яқинда иш фаолиятимизга бир йил тўлади, аҳолимиз, бизга катта умид ва ишонч билдирган халқимиз олдида амалий ишларимиз билан ҳисобот берадиган вақт келди", — деб таъкидлади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштириш ва раҳбарларнинг шахсий масъулиятини кучайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда.

Йиғилишда Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Президентнинг давлат маслаҳатчилари, вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилиш давомида Мирзиёев бугунги кунда барча соҳа ва тармоқларда кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилаётганини, бунда Ўзбекистон халқининг фидокорона меҳнати билан ижобий самараларга эришилаётганини қайд этди. "Шу билан бирга, аҳолини безовта қилаётган кўпгина муаммо ва камчиликлар ҳам ўз ечимини кутиб турибди. Одамларимиз эртага ёки узоқ келажакда эмас, балки бугун яхши яшашни, муносиб ҳаёт кечиришни истайди. Шунинг учун биз олиб борилаётган ислоҳотларни жадаллаштиришимиз, уларнинг сифати ва самарадорлигини янада оширишимиз зарур", деди Мирзиёев.



 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82