• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
"Автотест" раҳбари энди президентга яқин одам
04.12.2017 11:56:09
2795 Ўзбекистон

Комил Алламжонов Ўзбекистон Президенти матбуот котиби — Президент давлат маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинлов ҳақидаги фармон ва Президент матбуот хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор Шавкат Мирзиёев томонидан 1 декабрь куни имзоланган.

Комил Алламжонов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2006 йилда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини, 2010 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

2002—2004 йилларда Фавқулодда вазиятлар вазирлигида бош мутахассис, Ахборот хизмати ходими сифатида ишлаган. 2004—2005 йилларда Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) ахборот хизматида бош мутахассис, 2005—2009 йилларда ДСҚ ахборот хизмати бошлиғи вазифасини бажарувчи, 2009—2013 йилларда ДСҚ ахборот хизмати бошлиғи — қўмита матбуот котиби лавозимларида ишлаган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82