• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Шавкат Мирзиёев ногирон атамасига қарши ва ногиронлиги бўлган шахсларга енгиллик яратмоқда
04.12.2017 11:24:54
398 Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев 2017 йил 1 декабрь куни “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга кўра “ногирон” тушунчаси муомаладан чиқарилмоқда ва у энг аввало, инсон эканлигини ҳисобга олган ҳолда умумэътироф этилган “ногиронлиги бўлган шахс” атамаси киритилмоқда. 

Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгиланмоқда. 

Транспорт воситалари ҳайдовчилари – ногиронлиги бўлган шахсларни ўқитиш учун тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишлари ташкил этилади. 

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ходим сифатида ёллаган якка тартибдаги тадбиркорларга қатъий белгиланган солиқнинг имтиёзли ставкаси белгиланмоқда. 

Фармон билан 51 банддан иборат чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82