• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Аҳолига газ ва электр етказиб беришга “ПОРТАЛ”нинг кучи етмаяптими?
05.12.2017 13:01:48
1172 Ўзбекистон

Декабрнинг илк куниёқ қиш ўзини кўрсатди. Қор ва аччиқ совуқ кунлар бошланди. Одамлар совуқда амаллаб уйни иситиш чораларини қидира бошладилар эпалаган “духобка” билан, газни “сояси” ҳам кирмайдиган уйлар электр билан, иккисидан ҳам мосуволар эса ўтин, кўмир ва бошқа кашфиётлар устида бандлар.

Қишнинг бир куни қолса ҳам қўрқ дейди халқимиз, лекин олдинда бизни узоқ совуқ кунлар кутмоқда. Чора излаб президентнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилганлар ҳам иссиқ уйда ором олиб ўтиргани йўқ. Таҳририятимизга қўнғироқ қилган одамлар “портал”га ёзишларига қарамай маҳаллаларида газ ва электрдан дарак йўқлигини айтиб шикоят қилишмоқда.

 Ҳусусан, Тошкент вилояти Занги ота тумани Назарбек, Нурматов, Қорақамиш кўчалари ахолиси ҳар йили қишда совуқда қолишларини айтишмоқда. Уларнинг таъкидлашича маҳаллада ёш болали оилалар бу вазиятдан кўпроқ қийналади. Мавсум тугагунга қадар болаларнинг шамоллаш, пневмония ва бошқа касалликлардан боши чиқмайди.

“Виртуал қабулхона ишлаяптими ўзи?” – дейди таҳририятимизга қўнғироқ қилган Лайло.

“Бизни қачон эшитишади? Шаҳардан узоқ бўлмасак, совуқда фарзандларимиз кўп касалланмоқда. Эшитишимча шаҳар маказдаги маҳаллаларда ҳам газ ва электр обод эмас.”- дейди у.

Интернет тармоғида ҳам электр бир кунда икки-уч маҳал берилаётгани ҳақида кўплаб фикр билдиришмоқда.

Фейсбук тармоғида яна бир киши порталга газ ва электрдан шикоят қилиб мурожаат қилинса МИБ ходимлари етиб келишини айтган.

Тошкентнинг туман касалхоналарининг бирида ҳамшира бўлиб ишлайдиган аёлнинг айтишича айни қиш мавсумида шаҳар ва туман касалхоналарида ўткир шамоллаш ва бронхит, пневмония билан касалланган болалар ортиб кетади. Касалхона палатасига сиғмаган беморлар йўлакларда муолажа олиб ўша ерда ухлайдилар. Бир муаммо кетидан иккинчисини етаклаб келаверади. Мактаб, боғчаларда ота-оналар электр печкалари ва болалар оёғи остига гилам олиш учун пул йиғадилар ёки “совуққотмасин” деб болаларни қиш мавсумида боғчага жўнатмайдилар.

Портал, туман ва шаҳар ҳокимликлари, округ депутатлари назаримизда масалани ечишга бел боғлаган мутасаддилар кўп, аммо газ ва электр муаммоси ҳал бўлаётгани йўқ.

Порталга ёзгунча уй иситишнинг бошқа чораларини излаш керакка ўхшайди.  

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82