• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
“Биринчи хоним”ликнинг бир йили
05.12.2017 14:05:59
2708 Ўзбекистон

“Ўзбекистоннинг биринчи хоними” – Зироатхон Ҳошимовани кўпгина нашрлар шундай аташмоқда.

“Биринчи хоним” атамаси аслида илк бор АҚШ президентларининг рафиқаларига нисбатан ишлатилган. Кейинчалик эса бу бошқа давлатларда ҳам оммалашган ва хозирга келиб президентларнинг рафиқасига айнан шундай мақом берилади. Зироатхон Ҳошимова биринчи хоним сифатида Президентга кўпгина расмий ташрифларда ҳамрохлик қилди. Нашрлар эса унинг расмий учрашувлардаги кўркам ва шу билан бирга сипо кўринишини кузатиб, шархлаб бормоқда. Ўзбекистоннинг биринчи хоними ҳақида одамлар фақатгина илиқ фикр-муносабатлар билдирмоқда. Зироатхон Ҳошимованинг табиий гўзаллиги ва ҳар бир учрашув учун танлаган либослари илиқ қаршиланмоқда. Бир сўз билан айтганда биринчи хонимнинг ташқи кўриниши ва юксак диди нозик жинс вакилларининг диққат марказида бўлиб келмоқда.

Қуйида Зироат Ҳошимованинг бир қанча расмий учрашувлардаги суратларидан тақдим этамиз.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82