• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Cмартфонлар ҳукмронлик даври тугайди ва ...
19.10.2017 14:55:38
2864 Ўзбекистон

Интернет ижтимоий тармоқлари кўпайган сари ҳар бир одам ўз хабарини тарқатиш имконига эга бўлмоқда. Ахборот ва хабарлар шу қадар кўпки гоҳида ёлғон маълумотларни тўғрисидан фарқлай олмаймиз. АҚШлик футуролог олимлар бу ҳали холва эканлигини айтишмоқда. 
Келажакда фейк (ёлғон, ясама) янгиликлар сони кўпайиши, натижасида аниқ ахборот ноёб топилмага айланади. Унинг қадрини нефть бахосига тенглаштириш мумкин. Оқибатда одамлар тўғри ахборот учун катта маблағ сарфлашга ҳам тайёр бўладилар. Бу ҳақида АҚШлик футуролог Эми Вебб онлайн янгиликлар уюшмасининг (Online News Association conference) 2017 йилги анжуманида айтиб ўтди. 
 Эми Вебб суньий онгнинг ахборот технологияларидаги ўрни ҳақида гапирар экан, у секин аста журналистларни ҳам орта қолдиришини айтиб ўтди. 
Унинг таъкидлашича яқин 10 йилда овозни таний олиш техникаси ёрдамида ўз компьютеримиз билан гаплаша оламиз. Ахборот истеьмолчилари ҳар қандай кўламдаги ахборотга эга бўлишга кенгроқ имкон туғилади. Янги дастурлар ёрдамида бемалол ёлғон видео ва овозлар ҳам яратиш мумкин бўлади. Мисол сифатида Вашингтон Университети томонидан яратилган Барак Обаманинг ёлғон видеосини келтириш мумкин. Махсус дастурлар ёрдамида Барак Обаманинг оғиз харакатини ўзгартириб у керакли мавзуда гапиртирилган. Келажакда бу каби ёлғон видеоларни ҳар ким ҳам осонгина ярата олади, дейди Эми Вебб. 
Ёлғон маълумотлар шу қадар кенг ва тез тарқаладики оқибатда улар ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришларга ҳам сабаб бўлади. Тўғри тасдиқланган маълумотлар эса нисбатан секин тарқалади. Аниқ маълумот манбаси журналистлар эмас, давлатга айланиши мумкин. 
Хозирда ўнга яқин компания суньий онгни ишлаб чиқаришда етакчи хисобланади. Бу компаниялар ахборот бозорини назоратчиларига айланади. Сиз эмас, айнан улар сизга қайси ахборот зарурлигини ҳал қилади, дейди Эми Вебб.
2027 йилга келиб смартфонлар ҳукмронлиги якунига етади ва интернет қурилмалари устунлиги бошланади. Бу йилга келиб интернет ва уй жихозларининг тўлақонли интеграциялашиши рўй беради. Оддийгина қуёшдан тўсувчи кўзойнаклар интернетга кирувчи обьектга айланади. Хатто линзаларда ҳам интернет оламига киришни таьминлаш бўйича лойиҳалар ишланмоқда. Ҳа, бу хозир чўпчакка ўхшаб эшитилиши мумкин. Лекин, бизни айнан шундай келажак кутмоқда. 
Интернетли кўзойнаклар хозирги смартфонларга нисбатан анча ақллироқ бўлади. Сизнинг буюмларингиз хатто сизнинг хиссиётларингизни сеза олади ва соғлиғинги борасида қайғуради. Биз инсон ДНК ахборотларини компьютерга солиб, уни ташқи кўринишини яратишини буюрдик. Ўхшашлик қойил қоларли даражада. Келажакда ҳар кимни бемалол нусхасини ҳам ярата олиш мумкин бўлади. Бу сиз билан ҳам рўй бериши мумкин. Машиналар бора-бора яхшилик ва ёмонликни ҳам ажрата оладилар, дейди футуролог.
Мутахассис Эми Вебб келажакда оммавий ахборот воситаларининг тақдири нима бўлиши ҳақда 3 тахминни келтирди.
1. 70 фоиз оммавий ахборот воситалари янги технологияларни кенгроқ қўллаб яшаб қолишга уринадилар. Аммо, фейк янгиликлар билан кураш кескинлашади. Улар учун реклама берувчиларни ҳам топиш амримаҳол бўлиб қолади. Кўпгина ОАВлар касодга учраб ёпилади.
2. Иккинчи тахмин фейк-ёлғон ахборотлар даври бошланади. Инсонлар кўпроқ ёлғон ахборотлар истеьмолчисига айланади. 
3. Учинчи тахмин оптимистик рухда бўлиб, ахборот тарқатувчилар технологиялардан унумли фойдаланган ҳолда ёлғон ахборотни самарали текшириш усулларини ўйлаб топадилар ва текширилган ахборот билан даромад топишга ўтадилар. Аммо, сўнгги тахминни амалга ошиш эхтимоли нолга тенг. 
Материал АҚШнинг Олма-отадаги консуллик хизмати ёрдамида тайёрланди.
Anora Sodikova

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82