• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
ДАҲШАТ:Тошкентдаги колбаса цехида эшак гўшти ишлатилгани тасдиқланди
06.12.2017 15:13:49
1191 Ўзбекистон

Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкентдаги колбаса цехида эшак гўштидан фойдаланганлик ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатиб, аввалроқ тарқалган шу ҳақдаги хабарларни тасдиқлади.

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар ва Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Хоразм вилоятидан Тошкент шаҳрига 69,6 кг эшак гўшти пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган «GOLD PREMIUM PRODUCT» МЧЖга қарашли «Шаршара» номли гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига ўтказиш учун олиб келинганлиги аниқланган.

Шунингдек, ушбу гўшт цех ишчилари томонидан бошқа гўшт маҳсулотларига қўшилганлиги аниқланиб, цехда мавжуд бўлган 275 кг гўшт маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Тегишли мутахассисларнинг хулосасига кўра, олиб қўйилган гўшт маҳсулотлари истеъмолчиларнинг соғлиги ва ҳаёти хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда айбдор шахсларни жавобгарликка тортишга қаратилган зарур тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82