• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
ФУТЗАЛ: Ўзбекистон Швеция терма жамоаси устидан ғалаба қилди
04.12.2017 11:50:37
221 Ўзбекистон

 Шу йилнинг 24 ноябридан 3 декабрига қадар Тайландда U-18 World Deaf Futsal Championship — футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада Қозоғистон, Индонезия, Тайланд, Кувайт, Россия, Германия, Швеция ва Ўзбекистон терма жамоалари қатнашди.
Вакилларимиз мусобақада ажойиб ўйин намойиш этиб, финалда Швеция терма жамоаси устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолибига айланди!
Ёшларимиз эришаётган бундай юқори натижаларни футбол миллий терма жамоамизга ҳам насиб этишини тилаб қоламиз.
Ғалаба муборак азиз спорт ишқибозлари!

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82