• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Ислом Каримов сайти ишга туширилди
27.10.2017 12:55:04
3339 Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг расмий сайти – islamkarimov.uz, islomkarimov.uz иш бошлаган.

Сайтдаги материаллар ўзбек, инглиз ва рус тилларида тақдим этилган. 

Сайт «UZINFOCOM» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий қилиш маркази мутахассислари кўмагида ишлаб чиқилган. 

Сайт интернет фойдаланувчиларига Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти билан батафсил танишиш учун қулай имконият тақдим этган. 

Манбада Ислом Каримовнинг таржимаи ҳоли, давлат мукофотлари, асарлари, Ватанимиз мустақиллиги солномаси, жамият ва давлат ҳаётининг турли жабҳаларидаги ўзгаришлар ва ислоҳотлар билан танишиш мумкин. 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82