• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Тошкентда янги масжид
04.12.2017 13:02:46
592 Ўзбекистон
 Янги масжид биносига биринчи ғишт қўйилди
Жорий йилнинг 2 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Файзиобод маҳалласида жойлашган “Валихўжа ўғли Норхўжа” жоме масжидининг янгидан қурилиши режалаштирилган биноси учун биринчи ғишт қўйилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, мутасадди ташкилотлар вакиллари, масжид ташаббускорлари ва маҳалла фаоллари қатнашди.
“Валихўжа ўғли Норхўжа” жоме масжиди дастлаб 1962 йилда қурилган. Собиқ иттифоқ даврида масжид деярли фаолият юритмаган. Мустақиллигимизнинг илк йиллари - 1991-1992 йилларда Файзиобод маҳалласида истиқомат қилган Валихўжа ўғли Норхўжа ҳожининг хайрли ташаббуси ҳамда маҳалла аҳли ва фаоллари иштирокида ҳашар йўли билан қайта тикланиб, таъмирланган. 1997-йилда масжидга “Валихўжа ўғли Норхўжа” жоме масжиди номи берилган. 1999-йилдан жоме масжид сифатида фаолият кўрсатмоқда.
Ўтган давр мобайнида масжид биноси эскирганлиги, бугунда таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги туфайли маҳалла аҳли эзгу ният билан масжидни қайта қуриш таклифини олға суришди. Бу хайрли ташаббус қуллаб қувватлангач, шу йилнинг Август ойида қайта қуриш ишлари бошлаб юборилган эди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82