• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Жанубий Кореядан ўз вақтида қайтган фуқарога мукофот пули берилади
06.11.2017 14:32:37
2586 Ўзбекистон

Жанубий Кореядан меҳнат шартномаси тугаб, ўз вақтида Ўзбекистонга қайтган фуқарога пул мукофоти берилади.

Ўзбекистондан Жанубий Корея Республикасига меҳнат шартномаси асосида жўнатилаётган фуқароларнинг аксарият қисми шартнома муддати тугашига қарамай ноқонуний равишда мамлакатда қолиб кетмоқдалар. Фуқаро Ўзбекистондан ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Жанубий Корея Инсон ресурслари маркази билан шартнома асосида чиқиб кетар экан, у юртига қайтиш бўйича кафолат пули (депозит) тўлайди. Бу эса у шартнома тугаб, юртига қайтгач 200 -2000 АҚШ доллари миқдорида пул олиш имконини беради. Хозирда Кореядан қайтиб ўз пулларини олмаган анча фуқаролар мавжуд. Улар орасида 2000-5000 АҚШ долларида пул маблағини олиб кетиши керак бўлган фуқаролар ҳам бор. Бироқ ўз вақтида қайтмаган фуқаролар бу депозит пулларини талаб қила олмайдилар.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги 6 ноябрь куни ўтказган матбуот анжуманида маълум қилди.

Матбуот анжуманида айтилишича Жанубий Кореяга кетган аксарият фуқаролар вақтида ўз юртига қайтмаётганлиги сабабли Корея инсон ресурслари  маркази Ўзбекистон билан тузажак шартномада қабул қилинувчи меҳнат мигрантлари сонини қисқартириб бормоқда. Авваллари, 5 минг нафар киши шартнома асосида Жанубий Кореяга жўнатилган бўлса, хозирда бу кўрсаткич 3минг кишига тушиб қолган.  Бу давлатга ишлашга кетишни истовчилар сони бир ярим миллиондан ортиқ таклиф эса чекланган. Ишга кетишни истаган фуқаро корейс тили ва (skill test) малака тестларини топшириб Жанубий Кореяда ишга эга бўла оладилар. Таклиф этилаётган иш ўринлари асосан кемасозлик ва машинасозлик соҳаларидаги юқори малака талаб этилмайдиган умумий иш ўринларидир.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82