• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Меҳнат мигрантларни Ўзбекистондан чиқиб кетишдан олдин огоҳлантиришга мажбурлашади
05.12.2017 12:07:07
584 Ўзбекистон

Чет элга якка тартибда меҳнат фаолияти амалга ошириш учун чиқиб кетаётган фуқаролар давлат органларини огоҳлантириш мажбурияти қўйилиши мумкин.

Ушбу таклиф ва қонун лойиҳаси Меҳнат вазирлигидаги Ташқи меҳнат миграция агентлиги томонидан ишлаб чиқарилган ва янги қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш ягона порталига жойлаштирилган.

Ҳужжатда айтилишига кўра, чет элга якка тартибда меҳнат фаолияти амалга ошириш учун чиқиб кетаётган Ўзбекистон фуқаролари, белгиланган тартибдаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак бўлади.  Ҳужжатлар онлайн рўйхатдан ўтиш йўли билан ҳам тақдим этилиши мумкин бўлади.  

Ҳужжат Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги қошидаги Ташқи меҳнат миграция агентлиги томонидан ишлаб чиқарилган. Декабр ойининг охирида янги  қонун Вазирлар маҳкамасига йўналтирилади.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82