• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Мирзиёев Сергелидаги мактабни бориб кўрди. Хўш, у ерда ахвол қандай эди?
17.11.2017 14:50:47
3176 Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев бугун Сергели туманидаги 55-сонли мактабни бориб кўрди. Ушбу мактаб янги қурилган бўлиб, у 630 кишига мўлжалланган.

Маълумки, пойтахтимизнинг айрим ҳудудларида мактаб ўқувчиларнинг уйларидан узоқда жойлашган. Бу мактабга ўз вақтида бориб келиш, сифатли таълим олишга салбий таъсир кўрсатади. Мазкур массивда барпо этилган мактабда бу ҳолат билан боғлиқ барча жиҳатлар эътиборга олинган. Ота-оналарнинг таъкидлашича, уйларнинг ойнаванд қисмлари мактаб тарафга қаратилган бўлиб, бу болаларнинг мактабга қатнаши, танаффус пайтида ҳам уларга кўз қулоқ бўлиб туриш учун қулайдир. Бундан ташқари, болалар қорли-қировли кунларда ҳам мактабга транспорт воситаларига чиқмасдан бориб келиш имкониятига эга бўлади. 

Президентимиз мактаб билан танишар экан, таълим-тарбия соҳасида олиб борилаётган ишларни янада кучайтиришда бу каби лойиҳалар муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади. 

Президентимиз шу ерда Сергели тумани фаоллари, нуронийлар, ёшлар, жамоатчилик вакиллари, янги уй соҳиблари билан учрашди. Учрашувда жамиятимиздаги тинчлик-осойишталик, аҳолига яратилаётган шароитлар, янги иш ўринлари яратиш тўғрисида сўз юритилди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82