• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Олий мажлис депутати: "Ўзимиздан уялиб кетдик."
19.11.2017 22:51:43
2415 Ўзбекистон

«Қанчалик ҳайратга тушсак, шунчалик уялиб кетдик.» - деб ёзади Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев фейсбукдаги ўз саҳифасида.

Тошкент вилояти, Янгийўл сайлов округи бўйича Олий Мажлис депутати мазкур вилоятдаги 70-сон имконияти чекланган болалар тахсил олувчи мактабининг аянчли ахволини баён қилади.

Кушербаевнинг ёзишича мазкур мактаб фойдаланишга яроқсиз бўлиб, мутасаддилар номаълум сабабларга кўра мактабни янгидан қуриш ишларини режадан чиқариб ташлаганлар. Депутат мактабни албатта, таъмирлаш жоизлигини билдириб тегишли мутасаддиларнинг ваъдасини олганини баён қилади.

“Болалар мактабни битургунга қадар турли йўналишда хунар ўрганишларига алохида эътибор қаратилади. Бироқ, афсуски кеча мактаб билан яқиндан танишиш давомида унинг алохида бўлган иккинчи асосий биноси жуда таъмирталаб ёки фойдаланишга яроқсиз эканлиги маълум бўлди. Туман мутасаддилари кейинги йил дастурига ушбу бинони янгидан қуриш масаласини киритиш таклифини беришган бўлсада бироқ, вилоятда ушбу таклиф номаълум сабабларга кўра чиқариб ташланган. Вилоят халқ таълими бошқармасининг масъул ходимига “сиз таклифни чиқариб ташлашдан олдин мактабни келиб кўрганмисиз?”- деган саволимизга” – “Бир марта ўтган йили борганман.”- деган жавобни олдик. Лекин, шахсан мен уларнинг мактабга хали қадам босмаганлигига ишончим комил. Келганида вазият бошқача бўларди. Ҳар қалай ушбу масъул яқин кунларда мактабга бориб келиши ва таъмирлаш масаласи бўйича ахборот беришга ваъда бердилар.”- деб ёзади Расул Кушербаев.

Олий Мажлис депутатининг халқ ичида вазиятни ўрганиши ва уларга тегишли мутасаддиларнинг эътиборини қаратиши ижобий холат. Қолаверса, унинг танқиди ҳам жуда ўринлидир.

Расул Кушербаев мактабнинг аянчли ахволини баён қилар экан фикрларини шундай сўзлар билан якунлайди:

“Мактабдан чиқиб кетарканмиз қийин шароитдаги хоналарда бўлса ҳам, имконияти чекланган ука-сингилларимизнинг қўллари билан яратишаётган  санъат даражасидаги намуналарини кўриб қанчалик ҳайратланган бўлсак, ўзимиздан шунчалик уялиб кетдик...”

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82