• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
«Ўзбекнефтегаз»нинг янги логотипи ўғирланганми?
06.12.2017 13:53:08
482 Ўзбекистон

Блоггер Мирзо Субханов "Ўзбекнефтегаз"нинг логотип танлаш танлови натижаларини нохолис, деб баҳоламоқда. У ўз саҳифасида бу ҳақида батафсил шундай баён қилади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ 2017 йил 19 июнь куни Ўзбекистон нефтгаз тармоғининг янги логотипини яратиш бўйича очиқ ижодий танлов эълон килди. Ғолиб учун Chevrolet Spark  автомобили ваъда қилинган эди. Ғолибни эълон қилиш мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтиши режалаштирилган бўлсада, танлов 10 октябргача узайтирилди.
«Танлов узайтирилганлиги асоссиз ва бунга сабаб танлов коммиссия аъзоларидан бири Ю.Т.нинг нообъективлиги» - деб иддао қилди танлов иштирокчилардан бири Жавоҳир Комилов.
Узайтирилган танлов муддати 1 октябр ва ғолибни эълон қилиш санаси 24 ноябр  белгиланган бўлсада, ҳозирги кунга қадар танлов юзасидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ расмий сайтида 5 декабрдагина маълумот берилган.
Танлов ғолиби тўғрисидаги норасмий маълумот фақат 5 декабрда журналист Шерзод Кудратходжаевнинг фейсбукдаги саҳифасида эълон қилинди. Журналистнинг ёзишича №1329 –сонли иштирокчи Бахром Калонов танлов ғолиби, деб эълон қилинган.
Ғолиб логотипини қуйида келтирамиз:

Cўнгги пайтларда Ўзбекистонда янги логотип танловлари бўйича «ўғриликлар» кўпайганини айтиб ўтиш мумкин.
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи логотипи ва Фарғона вилояти туристик логотипидан кейин навбат «Ўзбекнефтегаз» логотипига келдими?
Танлов ғолиби Бахром Калоновнинг логотипи бошка бир иштирокчи Максим Бондаренконинг логотипидан кўчирилган бўлиши мумкин:

Бундан ташқари шунга ўхшаш ва доимий фойдаланишда бўлган яна бир логотип ҳам мавжуд экан:

Нима бўлса ҳам танлов белгиланган муддат ва тартибда, очиқ ва объектив ўтказилмаган.
Хусусан, танлов низомида «Комиссия 50 (элликта) энг яхши вариантларни танлаб олади ва финалга чиққан иштирокчилар ўртасида очиқ танлов ўтказади» дейилган бўлсада, ҳеч қандай очиқ танлов бўлмаган. Эълон муддати охири 24 ноябрдан бери танлов бўйича «Ўзбекнефтегаз»га боғланиб маъломот олишнинг ҳам имкони бўлмади.
«Ўзбекнефтгаз»дан танлов бўйича расмий маълумотни кутиб қоламиз.

Ҳаммамизга «янги» логотип муборак бўлсин!

Мирзо Субханов

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82