• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Тарихда илк бор Ўзбекистон Президенти 2 минг 700 нафар судланганларни афв этди
06.12.2017 20:25:31
945 Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев 2 минг 700 нафар судланганларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2 минг 700 нафар судланганларни афв этиш, жумладан, турли ҳолатларда жиноят содир этган, қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлган ва тўғри йўлга кирган, турар-жойи ҳамда жазони ўташ муассасаларида ижобий тавсиф олган 956 шахсни жазони ўташ колонияларидан озод қилиш тўғрисида фармон имзоланди. 

Афв этиш тўғрисидаги ҳужжатга мувофиқ судланганлар тез орада оиласи бағрига ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиши учун жамиятга қайтиш имконига эга бўлади. 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82