• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Тошкентда "голубой" эркаклар қўлга олинди
30.11.2017 06:25:51
2574 Ўзбекистон

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бир-бири билан жинсий алоқада бўлган  икки нафар эркакни қўлга олишди. Улар 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

UzNews.uz мухбирига Юнусобод тумани ИИБда берилган хабарга кўра, 1994 ва 1988 йилда туғилган эркаклар жорий йилнинг 3 сентябрь санасида танишиб, ижара уйда бирга яшашни бошлашган. Тергов давомида аниқланишича, улар Мирзо-Улуғбек туманида ижарага олинган уйда жинсий алоқада бўлиб келишган.

Суд-тиббий экспертизаси натижасида, эркакларнинг бирининг орқа тарафида бир неча маротаба жинсий алоқада бўлганлигини асословчи белгилар борлиги маълум бўлган. Фуқаронинг танасида бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 120-моддаси (бесоқолбозлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу моддага асосан, фуқаролар бир йилдан уч йилгача озодликдан чекланиши ёки уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82