• 15 декабрь GMT +05:00
  • 8093.00
  • 9531.94
Туркманистонда «қора бозор»да доллар курси ошмоқда
23.10.2017 22:39:18
3482 Ўзбекистон

Туркманистондаги ОАВ хабарларига қараганда, Америка валютасининг норасмий (бозор) курси кундан-кунга кўтарилиб бораяпти.

21 октябрь куни Ашхободда доллар 8.5 манат бўлган бўлса, эртаси куни валютачилар уни 9 манатдан сотиб олишди. Бунда долларни фақат сотиш мумкин, сотиб олишнинг эса амалда иложи йўқ — бозордаги алмаштирувчилар уни сотишдан бош тортишади.

Маҳаллий кузатувчилар ҳозирги курс охирги чегара эмаслигини, октябрь охирига келиб, доллар 10 манат ва ундан ҳам кўпроққа баҳоланишини айтишмоқда

Банк курси 2015 йил январдан бери 3.5 манат даражасида, ўзгармасдан қолаяпти. Бироқ банкларда валютани фақат сотиш мумкин, сотиб олишнинг эса имкони йўқ.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82