• 16 июль GMT +05:00
  • 7813.42
  • 9176.86
Гулнора Каримовага АҚШга кириш тақиқланди
22.12.2017 12:44:29
1180 Ўзбекистон

Магнитский қонуни бўйича санкциялар киритилган шахслар рўйхатидан Ўзбекистоннинг собиқ президентининг қизи Гулнора Каримова ҳам ўрин олган, деб баёнот берди АҚШ Молия вазирлиги. РИА Новости хабарига асосан.

Рўйхатга Гамбиянинг президенти Яйя Жамме, исроиллик ишбилармон Дан Гертлер, қурол-яроғ сотувчи Слободан Тесич, Мьянмадаги Янгона шаҳри мэри Маунг Маунг Со, жанубий суданлик сиёсатчи ва ишбилармон Бенжамин Бол Мел, покистонлик жарроҳ-трансплантолог Мухтор Хомид Шоҳ, Ўзбекистонни собиқ президентининг қизи Гулнора Каримова, доминиканлик ишбилармон Ангел Рондон Рихо, хитойлик давлат хавфсизлиги соҳасида иш юритувчи амалдор Гао Янь, Россия Бош прокурорининг ўғли Артем Чайка, "Беркут"нинг собиқ командири Сергей Кисюк, гватемалалик ишбилармон Хулио Антонио Рамирес ва гамбиялик амалдор Янкуба Бадже киритилган.

2013 йилнинг октябрида Каримовага қарши уюшган жиноий гуруҳ таркибида 2001-2013 йилларда амалга оширилган товламачилик ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш ишлари бўйича жиноий иш қўзғатилган эди. 2015 йилнинг августида Гулнора Каримова суд томонидан беш йилга озодликдан маҳрум этилган.


 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82