• 21 январь GMT +05:00
  • 8146.38
  • 9965.47
Тошкент бозорларига 5-15 тоннагача касалланган мол гўштлари етказиб берилган
26.12.2017 16:09:54
537 Ўзбекистон

"Ўзбекистон" телеканали Пойтахт бозори ва гўшт расталарига касалланган ва ўлимтик мол гўштларини етказиб берувчи жиноятчилар ҳақида кўрсатув эфирга узатди.

Репортажда Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати ва бош прокуратура департаменти томонидан бир уюшган гуруҳ жиноятлари фош этилгани ҳақида маълумот берилади. Унга кўра 10 йил давомида яроқсиз мол гўштлари Пойтахт бозорларига етказиб берилган. Бунда касал ва харом ўлган моллар ҳақида ахборот бериб турувчи ветеринерларнинг ҳам ҳиссаси борлиги айтилади. Қашқадарё вилояти бўйича бир қанча ветеринарлар 10-15 минг сўм эвазига фирибгарга касал мол ҳақида хабар бериб келганлар. Касал мол гўшти арзон гаровга сотиб олиниб, кейинчалик улар колбаса цехлари ва гўшт савдо расталарига етказилган. Маълум бўлишича бир ой давомида расталарга 5-15 тоннагача яроқсиз гўштлар етказиб бериб турилган. 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82