• 24 апрель GMT +05:00
  • 8077.26
  • 9960.07
Хафтанинг энг яхши хабари
03.01.2018 12:12:19
1438 Ўзбекистон

Голф бўйича кичик мусобақа ўтказилди ва ғолиб йигит катта пул маблағтга эга бўлди. Ғалаба ва қўлга қиритган пулдан масрур холда ғолиб уйга қайтаркан йўлда бир бечорахол аёлни учратиб қолди. Аёл ғолиб йигитга ногирон касал фарзанди борлигини ва уни даволатиш учун унга катта миқдорда пул кераклигини айтиб йеғларди. Йигитнинг унга раҳми келиб қўлга киритган барча пулларини шунчаки бериб юборди. Эртасига голф клубда дўстлари билан учрашган йигит кечаги воқеани сўзлаб берди. Дўстлари ачиниш ва надомат билан уни тинглаб у учратган аёл ғирт фирибгар эканлигини айтишди.

-  Узр, дўстим хафа бўлмагину лекин у ёлғончи аёл, у сени пулларингни қўлга киритиш учун бу эртакни тўқиб чиққан.

-  Демак хеч қандай касал бола йўқ эканда? – деди ғолиб йигит.

 -  Йўқ, афсус бу ҳаммаси ёлғон. – деди унинг дўсти.

 -   Хайрият, - деди йигит ўзини босиб,- бу хафтада мен эшитган энг яхши хабар бўлди. 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82