• 16 июль GMT +05:00
  • 7813.42
  • 9176.86
Яна 54 та постнинг фаолияти тугатилди
03.01.2018 12:08:02
891 Ўзбекистон

ИИВ таркибий ва ҳудудий бўлинмалари мутахассисларидан иборат гуруҳлар томонидан мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари ва блок постларининг фаолияти ўрганилиб, шу кунга қадар автомобиль йўлларида жойлашган жами 54 та бундай постларнинг фаолияти тугатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси маълум қилди.

"Шулардан 21 тасини мунтазам йўл-патруль хизмати масканлари, 14 тасини блок постлар ва 19 тасини тўсиқ постлари ташкил этган эди. Қолган постларнинг ҳам фаолияти танқидий қайта кўриб чиқилмоқда", дейилади хабарда.

Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов мамлакат ҳудудида 133 та ана шундай пост борлигини, улардан 66 тасини тугатиш тўғрисида хулосалар тайёрланганлигини маълум қилганди.


 

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82