• 24 апрель GMT +05:00
  • 8077.26
  • 9960.07
Бобур Алихонов телевидениедан прокуратурага йўл олди
08.01.2018 15:25:32
1046 Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази очилди.

 Мазкур марказ замонавий технологиялар ва креатив ёндашувлардан фойдаланган ҳолда ахборот-таҳлилий медиа материалларни тайёрлайди, бу миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бу ерда аудио ва видеороликлар, телекўрсатув ва радио эшиттиришлар, ижтимоий рекламалар, воқеа жойидан репортажлар тайёрланиб, эфирга, шунингдек интернет тармоғига узатилади.

Эфирга узатиш ва ёки тарқатиш учун тайёрланган ҳар бир медиа материалнинг долзарблиги, ҳуқуқий жараёнлар ва давр талабига мослиги ҳамда юқори савияда бўлиши талаб этилади.

Аввал, Ўзбекистон телерадиокомпаниясига (2017йил) раҳбарлик қилган Бобур Алихонов мазкур марказга раҳбар этиб тайинланган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82