• 21 январь GMT +05:00
  • 8146.38
  • 9965.47
ФОТО: Дўппи кийиш акциясида президент ҳам четда қолмади
08.01.2018 23:50:25
4061 Ўзбекистон

 Фейсбукнинг ўзбек тили сегменти  дўппи кийган ватандошларимизнинг суратларига тўлиб бормоқда. Хитой деворию, Парижнинг Эйфел минораси ёнида ҳам дўппи кийган миллатдошларимизнинг суратларини учратасиз. (дўппи бормаган жой ҳам қолмаган экан)  Дўппи мавзусини эса,  BBC журналисти Рустам Қобил бошлаб берди. Дўппи неча минг ватандошларимизни бирлаштирди, хатто ҳукумат вакилларидан вазир ўринбосари ва рекордчи Чустий ошпаз ҳам четда қолгани йўқ. Фейсбукда дўппи кийган Брежневдан, Фидел Кастронинг суратларигача қалқиб чиқди.  Дўпилларнинг Фарғонача, Чуст, Наманган, Андижончаси  ва Хоразм чўгирмаси ҳам ижтимоий тармоқни гуллатди. Рустам Қобил дўппи мавзуси билан қўшни давлатлар афғонистон, қирғизистон, қозоғистон вакилларини ҳам жонлантириб юборди. Улар томондан ҳам миллий бош кийимда тушган суратлар ёйилди. ВВСнинг дўппи флешмобига бағишланган видеоролигида Президент нутқидан ҳам дўппи ҳақидаги сўзлари келтирилди. Ҳуллас, дўппи киймаган бош қолмади.

Видеони BBCUZBEK.COM нинг YouTube даги каналида томоша қилинг

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82