• 24 апрель GMT +05:00
  • 8077.26
  • 9960.07
Бухородаги қадимий тарихий обидани ҳокимият хароба ҳолатига келтириб қўйди
09.01.2018 15:28:02
633 Ўзбекистон

Бухорода қадимги Талипоч дарвозаси бир-неча йилдан бери қаровсиз ҳолда қолиб хароба ахволга келиб қолган. Бу ҳақда миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Тарихий маълумотларга кўра, қадимда Бухоронинг 12 дарвозаси бўлган. Улардан бири Талипоч дарвозаси 1557-1598 йилларда Абдуллахон II томонидан қурилган бўлиб, Чорбакр, Жондор, Хоразм орқали Буюк ипак йўлининг шимоли-ғарбий томонига олиб чиққан. Дарвоза 1960 йилда уста Аминжон Саломов ва 2005 йилда меъмор Туйғун Бобоев томонидан қайта таъмирланган. Бугунги кунда ушбу тарихий обида негадир ҳокимият назаридан четда қолмоқда.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги мазкур тарихий обида тақдирига қайғуриб, унга омма эътиборини жалб этмоқда. Аждодларимиздан мерос тарихий-маданий ёдгорликларни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилаётган бугунги кунда ушбу қадимий объект негадир қоровсизликдан хароба ҳолга келиб қолган, атрофи чиқинди билан тўлган. Мозийдан сўзловчи ушбу ёдгорлик наҳотки мутасаддилар эътиборидан четда бўлса?”- дейилади хабарда.  

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82