• 24 апрель GMT +05:00
  • 8077.26
  • 9960.07
Энди эшак гўшти колбаса қилинмайдими?
09.01.2018 15:18:51
1246 Ўзбекистон

"Ўзстандарт" агентлиги томонидан тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида "Ҳалол" стандарти қабул қилинди, деб хабар берди агентлик матбуот хизмати.

Ўзстандарт" агентлиги томонидан "Ҳалол" стандартининг қабул қилиниши тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини юқори стандарт талаблари асосида таъминлашга замин яратади", дейилади хабарда.

Маълумот берилишича, бугунги кунда "Ҳалол" белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Лотин Америкаси давлатлари, Янги Зеландия ва Таиланд каби мамлакатларда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82