• 16 июль GMT +05:00
  • 7813.42
  • 9176.86
Ислом Тўлагановнинг отаси бўлиб ўтган суддан ҳамон норози, у яна курашмоқчи
09.01.2018 15:00:45
1115 Ўзбекистон

Жасур Ибрагимовнинг ўлимида айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган Ислом Тўлагановнинг отаси Тошкент шаҳар судига кассацион ариза билан мурожаат қилди, деб хабар қилди Sputnik.

"Тўлагановлар дастлаб суд қароридан норози бўлиб аппеляция аризаси топширган, лекин кейинчалик уни қўшимча далиллар тўплаш мақсадида қайтариб олган. Кейин эса улар бир босқич юқори инстанция судига кассацион ариза топширган", — деди Исмаилова.

Ариза 12 январ куни Тошкент шаҳар судялар коллегияси томонидан кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 3 май куни Боровский тиббиёт коллежи талабалари ўртасида рўй бериб, нафақат Ўзбекистон, балки хорижий ОАВлар томонидан кенг ёритиб келинган, фожиани келтириб чиқарган муштлашув юзасидан бошланган суд 2017 йил 30 октябр санасида ўз ниҳоясига етган эди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82